Что получает пользователь:
- документ, проверенный практикующим юристом;
- учёт типичных рисков и нюансов;
- понятную структуру документа, чтобы можно было заполнить без ошибок;
- уверенность, что шаблон подходит под реальные кейсы.
Выберите нужную категорию и скачайте шаблон в формате .doc или .pdf, чтобы заполнить под свою ситуацию.
Нотурар жой биносини ижарага бериш шартномаси
28.12.2025г.Нотурар жой биносини ижарага бериш шартномаси
Биз, қуйида имзо чекувчилар, бир томондан, кейинги ўринларда «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» деб аталувчи ХХХ,ва иккинчи томондан, Устав асосида ҳаракат қилувчи, Ўзбекистон Республикаси, ХХХХ манзилида жойлашган, ХХХ шаҳар ДХМ томонидан 0000 йилда 00000-сон билан рўйхатдан ўтказилган (СТИР 0000000000), ХХХ шаҳар ХХХХ томонидан ХХХХХ йилда берилган юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома, Устав ва таъсисчининг 01.01.2025 йилдаги 1-сонли қарори ҳамда 01.01.2025 йилдаги 1-сонли буйруғи асосида ҳаракат қилувчи, жамиятнинг ягона таъсисчиси ва директори ХХХХХ шахсида, кейинги ўринларда «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» деб аталувчи “ХХХХХ” МЧЖ, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
Мен, Ижарага берувчи, Тошкент шаҳри, ХХХХ манзилида жойлашган, умумий фойдали майдони 225,38 (икки юз йигирма беш бутун ўттиз саккиз юздан) кв.м., ер участкаси 300,00 (уч юз) кв.м. бўлган, фойдали майдони 225,38 (икки юз йигирма беш бутун ўттиз саккиз юздан) кв.м. ни ташкил этувчи, инвентар баҳоси 402 234 711 (тўрт юз икки миллион икки юз ўттиз тўрт минг етти юз ўн бир) сўм бўлган нотурар жой биносини (Меҳмонхона)“ХХХХ” МЧЖ га ижарага бераман.
Кўрсатилган нотурар жой биноси Ижарага берувчига ХХХХ нотариуси томонидан ХХХХ тумани 2-сон ДНКда 01.01.2002 йилдаги 1-1-сон реестр билан тасдиқланган турар жой олди-сотди шартномаси, ҳамда ХХХХ тумани ҳокимининг 01.01.2003 йилдаги 1-сонли ва 01.01.2015 йилдаги 1-сонли қарорлари асосида тегишли бўлиб, улар Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ХХХХ филиалида 01.01.2002 йилдаги № 11 ва 01.01.2018 йилдаги № 1-1-1-1 билан рўйхатдан ўтказилган, кад. № 0000.
Ижарага берилаётган нотурар жой биноси етти хонадан иборат бўлиб, умумий фойдали майдони 225,38 (икки юз йигирма беш бутун ўттиз саккиз юздан) кв.м., ишлаб чиқариш майдони 150,13 (бир юз эллик бутун ўн уч юздан) кв.м. ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 577-моддасига асосан, кўрсатилган нотурар жой биноси 01.01.2026 йилдан 01.01.2029 йилгачауч йил муддатга, ойлик 2 700 000 (икки миллион етти юз минг) сўм тўлов билан ижарага берилади. Шартнома суммаси фақат томонларнинг ўзаро келишувига кўра нотариал тасдиқлаш билан ёзма равишда ўзгартирилиши мумкин, шартноманинг умумий суммаси 97 200 000 (тўқсон етти миллион икки юз минг) сўм миқдорида белгиланади.
Кўрсатилган нотурар жой биноси Ижарага олувчига меҳмонхона сифатида фойдаланиш учун берилади, бунда Ижарага олувчи нотурар жой биносини иккиламчи ижарага бериши мумкин эмас ва кўрсатилган бинони бошқа шахсларга вақтинча фойдаланишга беришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи нотурар жой биносини тоза ва соз ҳолатда сақлашга, техник ҳолати учун жавоб беришга мажбур.
Ижарага олувчининг айби билан содир бўлган бузилишлар, носозликлар, авариялар ҳолатида, охиргиси таъмирлашни амалга оширишга ёки Ижарага берувчига етказилган зарарни қоплашга мажбур.
Ижарага берувчи ва Ижарага олувчи Ижарага берувчини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда шартномани исталган вақтда бекор қилишга ҳақлидир.
Шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш томонларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиши мумкин.
Мазкур ижара шартномаси бўйича барча хабарномалар ёзма шаклда юборилади.
Мазкур шартномани тасдиқлаш харажатларини Ижарага олувчи тўлайди.
Коммунал хизматлар, барча тўловлар ва солиқлар бўйича харажатларни Ижарага олувчи тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 574-моддасига асосан, мазкур шартнома Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Яккасарой тумани филиалида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ЎзР ФКнинг 575-моддасига асосан, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари билан бир вақтда, ушбу кўчмас мулк билан банд бўлган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг бир қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 578-моддасига асосан, бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топширилиши ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиниши томонлар мазкур шартнома нотариал тасдиқлангандан кейин уч сутка ичида имзолайдиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилади.
Мазкур шартнома Тошкент шаҳар Ер муносабатлари ва кадастр бошқармаси Давлат корхонаси Яккасарой тумани филиалида бир ой ичида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Шартномани бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш томонларнинг келишуви асосида нотариал тартибда амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда у суд тартибида ҳал этилади.
Томонлардан бири шартномани тўхтатиш ҳақида бошқа томонни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида”ги 113–124-моддаларининг мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди. Мазкур шартнома юқорида кўрсатилган моддаларнинг талабларига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас, чунки ушбу шартномани тузиш чоғида томонлар тўлиқ муомалага лаёқатли бўлган, ўз ҳаракатларининг моҳияти, маъноси ва аҳамиятини тушунган. Шундан келиб чиқиб, томонлар мазкур шартномани тузиш чоғида адашиш, алдаш, зўрлик, таҳдид, бир томон вакилининг бошқа томон билан ёвуз ниятли келишуви ва оғир ҳолатларнинг мажмуи фактлари мавжуд эмаслигини расман маълум қиладилар.
Биз, томонлар, ўз муомала лаёқатимиз чекланмаганлигини, ўзганинг ҳомийлиги, қарамоғи, патронажи остида эмаслигимизни, токсик, наркотик моддалар ва спиртли ичимликлар таъсирида маст ҳолатда эмаслигимизни, соғлиғимизнинг ҳолатига кўра ўз ҳуқуқларимизни мустақил амалга оширишимиз ва ҳимоя қилишимиз, шунингдек ўз мажбуриятларимизни бажаришимиз мумкинлигини, биз имзолаётган шартномани англаб етишимизга ва тушунишимизга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган касалликларга чалинмаганлигимизни тасдиқлаймиз. Шунингдек, шартнома тузишга мажбур қилувчи шартлар ва ҳолатлар йўқлигини тасдиқлаймиз.
Мазкур шартнома уч нусхада тузилди ва тасдиқланди, улардан бири ХХХХ тумани солиқ инспекциясига тақдим этилади ва бир нусхадан томонларга берилади.
ИМЗОЛАР:
ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
АРИЗА
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри
Мен, ХХХХ, 0000 йилда туғилган, ушбу ариза билан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига асосан, қонуний никоҳда турмаслигимни ва ХХХ манзилида жойлашган нотурар жой биносини ижарага беришга даъво қилувчи эримни йўқлигини маълум қиламан.
Ариза берувчининг илтимосига биноан ариза рус тилида тузилди.
Имзо:
Ариза билан танишдим (танишган)
Имзо:
Нотурар жой биносини Қабул қилиш-Топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ
Тошкент шаҳри 01.01.2026 йил
Биз, қуйида имзо чекувчилар, кейинги ўринларда «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» деб аталувчи ХХХ ва кейинги ўринларда «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» деб аталувчи ХХХ, қуйидагилар тўғрисида мазкур далолатномани туздик:
Мен, «Ижарага берувчи», ўзимга тегишли бўлган, ХХХХ манзилида жойлашган нотурар жой биносини ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга ижарага олувчига топширдим, мен, «Ижарага олувчи» эса ушбу нотурар жой биносини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга қабул қилиб олдим.
Ижарага берилаётган нотурар жой биноси умумий майдони 60,8
…Описание документа "Нотурар жой биносини ижарага бериш шартномаси"
Нотурар жой биносини ижарага бериш шартномаси бинодан тижорат ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун уни ижарачига вақтинча топшириш шартларини белгилайди. Ҳужжатда ижара объекти, ижара ҳақи, муддат, фойдаланиш тартиби ва томонларнинг жавобгарлиги кўрсатилади.
Шартнома офис, омбор, дўкон ёки ишлаб чиқариш биноларини ижарага беришда ҳуқуқий аниқлик яратиб, тўлов ва эксплуатация бўйича баҳсларни олдини олади.