Что получает пользователь:
- документ, проверенный практикующим юристом;
- учёт типичных рисков и нюансов;
- понятную структуру документа, чтобы можно было заполнить без ошибок;
- уверенность, что шаблон подходит под реальные кейсы.
Выберите нужную категорию и скачайте шаблон в формате .doc или .pdf, чтобы заполнить под свою ситуацию.
Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси
28.12.2025г.АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ
Бир томондан, Устави асосида фаолият юритувчи, Тошкент шаҳри, 1-уй манзилида жойлашган, ХХХ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 0000 йилда 000000-сон билан рўйхатдан ўтказилган, (СТИР 000000000), 000 йилдаги ўзгартириш ва қўшимчалари билан, “ХХХХ” Масъулияти Чегараланган Жамияти шаклидаги Хорижий Корхона номидан, Устав, ягона таъсисчининг 10.10.2025 йилдаги 01-сонли қарори ва 10.10.2025 йилдаги 3-сонли буйруғи асосида ҳаракат қилувчи, Тошкент шаҳри, 1-тор кўча, 1-уй манзилида доимий рўйхатда турувчи (паспорт АА 00000, 00.00.2012 йилда Тошкент шаҳри ХХХХ тумани ИИБ томонидан берилган), 1987 йил 27 июлда туғилган “ХХХХ” МЧЖ ХК Бош директори ХХХХ шахсида, кейинги ўринларда “Сотувчи” деб аталувчи,
иккинчи томондан, Устави асосида фаолият юритувчи, Сурхондарё вилояти, 1-уй манзилида жойлашган, Жарқўрғон тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 12.12.2024 йилда 1-сон билан рўйхатдан ўтказилган (СТИР 000000000), “ХХХ” Масъулияти Чегараланган Жамияти шаклидаги Хорижий Корхона номидан, бош директор ХХХХХХХХХ томонидан берилган 30.10.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома асосида ҳаракат қилувчи, Тошкент шаҳри, 1-уй, 1-хонадон манзилида доимий рўйхатда турувчи (паспорт АС 0000, 000 йилда ХХ тумани ИИБ томонидан берилган), 0000 йилда туғилган “ХХХ” МЧЖ ХК етакчи юрисконсульти ХХХ шахсида, кейинги ўринларда “Харидор” деб аталувчи,
қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
Мен, ХХХХ “ХХХХ” МЧЖ ХК номидан КАМАЗ 4311850 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт тури ЮК МАХСУС, давлат рақами 01М008142, кузов № 431140Ж2497132 ҲАС ЦЕМ СКВ, двигатель № Ж2885151, шасси № XTC431185Ж1383724, ранги ОҚ БЕЛИЙ, 300 от кучига эга бўлган махсус техникани сотдим. Мен, Азимов Оқилжон Некович юқорида кўрсатилган махсус техника воситасини “ПЕТРОМАРУЗ УЗБЕКИСТАН” МЧЖ ХК балансига сотиб олдим.
Сотилаётган махсус техника “ПМ ДЕВЕЛОПМЕНТ” МЧЖ ХК га Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎИО томонидан 10.12.2018 йилда берилган ААF серияли № 0379780 техник паспорти асосида тегишлидир.
Сотилаётган махсус техника томонлар томонидан 01.10.2020 йилдаги баҳолаш далолатномасига мувофиқ 486 587 574 (тўрт юз саксон олти миллион беш юз саксон етти минг беш юз етмиш тўрт) сўмга баҳоланди.
Мазкур шартнома тузилгунга қадар юқорида кўрсатилган махсус техника “Нотариус” ААТ орқали олинган 04.11.2020 йилдаги 35561694-сонли автотранспорт воситасига тақиқ (хатлов) мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномага кўра тақиқ (хатлов) остида турмайди. “Сотувчи” автотранспорт воситасининг мулкий низода эмаслигини ва бошқа битимларнинг предмети бўлмаганлигини кафолатлайди, юридик оқибатлар юзага келган тақдирда, мен – “Сотувчи” моддий жавобгарликни ўз зиммамга олишга ва барча харажатларни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплашга мажбурман.
Сотилаётган автомототранспорт воситаси агрегатларининг мувофиқлиги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РЎИО-М томонидан 03.11.2020 йилдан 13.11.2020 йилгача текширилди.
01.10.2020 йилдаги баҳолаш далолатномаси асосида юқорида кўрсатилган автотранспорт воситаси томонлар томонидан 486 587 574 (тўрт юз саксон олти миллион беш юз саксон етти минг беш юз етмиш тўрт) сўмга баҳоланди ва сотилди. Томонлар 486 587 574 (тўрт юз саксон олти миллион беш юз саксон етти минг беш юз етмиш тўрт) сўм миқдоридаги тўловни “Харидор” томонидан 30.11.2020 йилгача тўланиши ҳақида келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси нотариуслари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 55-бандига асосан, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан юқорида кўрсатилган махсус техникага мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар тақиқ қўйилади. “Харидор” “Сотувчи”нинг ёзма розилигисиз автотранспорт воситасини бегоналаштириш ҳуқуқига эга эмас. Харид қилинаётган автотранспорт воситаси учун “Харидор” томонидан тўлиқ тўлов амалга оширилгандан сўнг, “Сотувчи” харидорга ЙҲХБ органларига тақдим этиш учун нотариал тартибда расмийлаштирилган аризани беришга мажбурдир.
Мазкур шартнома ижро этилгунга қадар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан юқорида кўрсатилган махсус техникага тақиқ қўйилади.
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида сотилаётган автомототранспорт воситаси 01.10.2020 йилда нормал ҳолатда харидорга топширилди ва шу пайтдан бошлаб ушбу автотранспорт воситаси “ПЕТРОМАРУЗ УЗБЕКИСТАН” МЧЖ ХК мулки ҳисобланади.
“ПМ ДЕВЕЛОПМЕНТ” Масъулияти Чегараланган Жамияти шаклидаги Хорижий Корхона, Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, автомототранспорт воситасини сотиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, жамиятда банкротлик белгилари мавжуд эмаслигини, шунингдек автомототранспорт воситасининг сотилиши натижасида жамиятда улар пайдо бўлмаслигини, жамиятнинг соф активлари Устав фонди ва захира капиталидан кам эмаслигини ва сотиш натижасида камаймаслигини тасдиқлайди.
Мазкур шартномани расмийлаштириш харажатларини “ХАРИДОР” тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида”ги 113–124-моддаларининг мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди. Мазкур шартнома юқорида кўрсатилган моддаларнинг талабларига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас, чунки ушбу шартномани тузиш чоғида томонлар тўлиқ муомалага лаёқатли бўлган, ўз ҳаракатларининг моҳияти, маъноси ва аҳамиятини тушунган. Шундан келиб чиқиб, томонлар мазкур шартномани тузиш чоғида адашиш, алдаш, зўрлик, таҳдид, бир томон вакилининг бошқа томон билан ёвуз ниятли келишуви ва оғир ҳолатларнинг мажмуи фактлари мавжуд эмаслигини расман маълум қиладилар.
Мазкур шартнома шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ЙҲХБ органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт, бу талабни бажармаслик амалдаги қонунчилик асосида жавобгарликка тортишга олиб келади.
Мазкур шартнома тенг юридик кучга эга бўлган 4 (тўрт) нусхада тузилди ва томонлар томонидан имзоланди; улардан: биринчи нусха Аш № 1278276 ТN гербли бланкида, қолган нусхалар оқ қоғозда тузилди. Биринчи ва иккинчи нусхалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тегишли ЙҲХБ органида ўн кун ичида рўйхатдан ўтказиш учун “ХАРИДОР”га берилади. Кўрсатилган талабларни бажармаслик амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка олиб келади. Бир нусха “СОТУВЧИ”га берилади, бир нусха Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, Тошкент шаҳрининг ишларида сақланади.
ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани
Икки минг йигирманчи йил, тўртинчи ноябрь.
Мазкур шартнома мен, Ф.И.Ш., Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан, амалдаги қонунчиликка ва томонларнинг иродасига мувофиқ тасдиқланди.
Шартнома томонлар томонидан менинг иштирокимда ўқилгандан сўнг имзоланди.
Уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, яъни шахсан мулоқот чоғида томонларнинг муомала лаёқати шубҳа туғдирмади. Ушбу нотариал ҳаракатни расмийлаштириш кунида уларнинг муомалага лаёқатсизлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.
Бегоналаштирилаётган автотранспорт воситасининг “СОТУВЧИ”га тегишлилиги текширилди.
“ПМ ДЕВЕЛОПМЕНТ” МЧЖ ХК нинг ҳуқуқ лаёқати, унинг “У
…Описание документа "Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси"
Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси транспорт воситасини сотувчидан харидорга ҳақ эвазига ўтказиш шартларини расмийлаштиради. Ҳужжатда автонинг асосий маълумотлари, нарх, ҳисоб-китоб тартиби, топшириш санаси ва томонларнинг мажбуриятлари белгиланади.
Ушбу шартнома мулк ҳуқуқининг қонуний ўтишини тасдиқлашга ва транспорт воситаси ҳолати ҳамда ҳисоб-китоблар бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни камайтиришга хизмат қилади.