Ру

Автор документа

Автор

Аббасова Мадина

Юрист HayotDocs
Проверено

Данный шаблон разработан и проверен Мадиной. Документ полностью соответствует законодательству Республики Узбекистан и подготовлен с учётом реальной юридической практики.

@madinayurist

Что получает пользователь:

  • документ, проверенный практикующим юристом;
  • учёт типичных рисков и нюансов;
  • понятную структуру документа, чтобы можно было заполнить без ошибок;
  • уверенность, что шаблон подходит под реальные кейсы.

Выберите нужную категорию и скачайте шаблон в формате .doc или .pdf, чтобы заполнить под свою ситуацию.

Гаров шартномаси (автотранспорт)

28.12.2025г.
Узбекский (Ўз)
Автомобиль и транспорт
Дать / Взять в долг
Договор

Г А Р О В Ш А Р Т Н О М А С И

Биз, қуйида имзо чекувчилар:Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 0000 йили 1-1 билан рўйхатга олинган билан рўйхатга олинган, 01.01.2018 йили 1-2 билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Уставга ва 21.10.2017 йили «Банк операцияларини амалга ошириш учун» берилган 1-сонли лицензияга асосан фаолият олиб борувчи, Тошкент шаҳар, 1-уйда жойлашган «XXXXXX» МЧЖ, ИНН 000000000, директори томонидан 01.01.2025 йили берилган 11 сонли ишончномага асосан фаолият олиб борувчи, Тошкент шаҳар, 1-уйда жойлашган «XXXXXX» директори XXXX томонидан 31.12.2025 йили берилган 1 сонли ишончномага асосан «XXXXXX» номидан ҳаракат қилувчи, мутахассис, Тошкент шаҳар, 1-уй, 11,12-квартирада доимий пропискада турувчи, 0000 йил туғилган ММММ, бундан буён матнда «ГАРОВГА ОЛУВЧИ» деб юритилади биринчи томондан,

Тошкент шаҳар, 3-квартирада доимий пропискада турувчи, 0000 йилда туғилган ДДДДДД, бундан буён матнда «ҚАРЗДОР ва ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ» деб юритилади иккинчи томондан ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:

  1. «ГАРОВГА ОЛУВЧИ» 29.12.2025 йилда тузилган № 1-сонли «Кредит (ҚАРЗ) шартномаси»га асосан «Қарздор ва гаровга қўювчи»га «Бир дона NEXIA 3 русумли автотранспорт воситаси сотиб олиш мақсадида» 36 (ўттиз олти) ой муддатга 64 850 981,25 (олтмиш тўрт миллион саккиз юз эллик минг тўққиз юз саксон бир сўм йигирма беш тийин) сўм миқдорида 20 (йигирма) фоиз йиллик устама фоиз билан (ёки фоизсиз) кредит беради.

  2. «Қарздор ва гаровга қўювчи» ўзи томонидан кредит (қарз) шартномаси мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминланишини кафолатлаш мақсадида «Гаровга олувчи»га ўзига Тошкент шаҳар Юнусобод РБ томонидан 11.05.2019 йили берилган AAF 0000000 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, NEXIA 3 русумли, 2019 йили ишлаб чиқарилган, Т/В тури ЕНГИЛ СЕДАН, двигатель № B15D2111, кузов № XWBTA69V1KA, шасси № РАҚАМСИЗ, ранги КУЛРАНГ МОКРИЙ АСФАЛЬТ, давлат рақам белгиси 01B000FB бўлган автомототранспорт воситасини (бундан кейин матнда «Гаров нарсаси» дейилади), гаровга қўяди.

  3. Юқорида кўрсатилган гаров нарсаси «Қарздор ва гаровга қўювчи» ихтиёрида қолдирилади ва тарафларнинг 11.05.2019 йилги биргаликда тузган баҳолаш далолатномасига асосан 81 063 726,57 (саксон бир миллион олтмиш уч минг етти юз йигирма олти сўм эллик етти тийин) сўмга баҳоланган. Бу баҳолаш далолатномаси шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

  4. Гаров нарсаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди. Агар шартнома ёки қонунларда бошқа муддат белгиланмаган бўлса «Гаровга олувчи» асосий мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтдан ундирувни гаровга қўйилган нарсаларга қаратиш ҳуқуқига эга.

  5. «Қарздор» гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармагунга қадар «Гаровга олувчи» гаровга қўйилган мулкларнинг ҳаммасига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади. «Қарздор» гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда «Гаровга олувчи»нинг талаби гаровга қўйилган мулк қийматидан қондирилади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратади.

  6. «ГАРОВГА ОЛУВЧИ»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

6.1. гаров нарсасини сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда текшириш.

6.2. гаров нарсасини сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда талаб қилиш;

6.3.«Қарздор»нинг хўжалик молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолларда «Гаровга

олувчи»нинг назоратидан бўйин товлаганда, ҳисобот маълумотларининг ҳақиқатга

тўғри келмаслиги фактлари аниқланганда бериладиган кредитларни тўхтатиш ва

муқаддам берилган кредитларни «Қарздор»нинг шахсий ҳисоб маблағларидан

муддатидан олдин ундиришга ҳақлидир.

  1. «Қарздор ва гаровга қўювчи»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

7.1. гаров нарсасини сақланиши учун ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда зарур чораларни кўриш;

7.2. «Гаровга олувчи»нинг ёзма рухсати бўлганда гаров нарсасини такрорий гаровга

қўйиш;

7.3. гаров билан таъминланган қарзнинг тегишли қисмини бир вақтда тўлаш шарти

билан «Гаровга олувчи»нинг розилиги билан гаров нарсасини сотиш;

7.4.«Қарздор» томонидан асосий мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда ундирувни гаровга қўйилган нарсаларга қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни бажариш;

  1. Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчилар фақат ГАРОВГА ОЛУВЧИнинг розилиги билан гаров нарсаларини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топширишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақлидир.

  2. Ушбу шартнома бўйича «Гаровга қўювчилар» томонидан гаровга берилаётган мулк бошқа мажбуриятлар бўйича гаров нарсаси бўла олмайди, қарздан холи, шунингдек бу мулкларни тасарруф этишга тақиқлар йўқ.

  3. Ундирув гаровга қўйилган нарсага қаратилганда «Гаровга олувчи»нинг талаби бошқа кредиторларга нисбатан имтиёзли суратда қонунларда белгилаб қўйилган чегирмалардан кейин қаноатланади.

  4. Агар гаров нарсасини сотишдан тушган пул суммаси «гаровга олувчи»нинг талабини қондириш учун етарли бўлмаса, у етишмаётган суммасини «Қарздор»нинг бошқа мол-мулкидан қонунларда назарда тутилган навбат билан олиш ҳуқуқига эга.

  5. Агар гаров нарсасини сотишдан тушган пул суммаси талаблар миқдоридан ортиқ бўлса, «гаровга олувчи» ўртадаги фарқни «Гаровга қўювчи»ларга тўлаши шарт.

  6. Гаровга қўйилган «гаров нарсаси» ушбу шартнома тузилгунга қадар аввал гаровга қўйилмаган, ҳеч кимга сотилмаган, низода бўлмаган ва тақиқ (арест)да бўлмаган.

  7. Тарафлар ўртасидаги ушбу шартномада кўзда тутилмаган бошқа муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан тартибга солинади.

  8. Ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар тарафларнинг келишув тузиш йўли билан киритилади. Бундай келишувга эришилмаганда низолар суд орқали ҳал қилинади.

  9. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 64-моддасига асосан юқоридаги гаров нарсасига ушбу шартнома муддати тугагунга қадар тақиқ қўйилади.

  10. Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 23-24 моддаларига асосан қарздор ва гаровга қўювчининг хотини/эри ҚҚҚҚҚҚнинг гаров нарсасини гаровга қўйишга розилиги ҳақида аризаси олинди ва билан қайд этилди.

  11. Ушбу шартномани расмийлаштириш учун лозим бўлган харажатларни «Қарздор ва гаровга қўювчи» тўлайди.

  12. Ушбу шартнома уч нусхада тузиб, имзоланган бўлиб, улардан бири ДЙҲХХБ РИБ органларига тақдим қилинади, бир нусхадан «Гаровга олувчи»га ва «Қарздор ва гаровга қўювчи»га берилади.


ИМЗОЛАР:

Описание документа "Гаров шартномаси (автотранспорт)"

Гаров шартномаси (автотранспорт) мажбуриятларни таъминлаш мақсадида автотранспорт воситасини гаров сифатида қўйиш шартларини белгилайди. Ҳужжатда гаров предмети, таъминланаётган мажбурият, томонларнинг ҳуқуқлари ва гаровга оид чекловлар кўрсатилади.

Шартнома қарз, кредит ёки бошқа мажбуриятлар бўйича қўшимча кафолат яратиб, мажбурият бажарилмаган ҳолларда талабларни қондириш тартибини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

warning-standard-line