Ру

Автор документа

Автор

Аббасова Мадина

Юрист HayotDocs
Проверено

Данный шаблон разработан и проверен Мадиной. Документ полностью соответствует законодательству Республики Узбекистан и подготовлен с учётом реальной юридической практики.

@madinayurist

Что получает пользователь:

  • документ, проверенный практикующим юристом;
  • учёт типичных рисков и нюансов;
  • понятную структуру документа, чтобы можно было заполнить без ошибок;
  • уверенность, что шаблон подходит под реальные кейсы.

Выберите нужную категорию и скачайте шаблон в формате .doc или .pdf, чтобы заполнить под свою ситуацию.

Закалат шартномаси (недвижимость)

28.12.2025г.
Узбекский (Ўз)
Жильё и недвижимость
Дать / Взять в долг
Договор

З А К A Л А Т Ш А Р Т Н О М А С И

Биз, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бошлиқ даҳаси, 1-уй, 1-квартирада рўйхатга олинган: XXX (19.02.1969 й.т., Ўз. Р. Фуқаросининг биометрик паспорти АА 000000 тумани ИИБ томонидан 14.02.2014 йилда берилган, ЖШШИР), кейинчалик шартномада “СОТУВЧИ — ЗАКAЛАТ ОЛУВЧИ” деб номланади ва Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Нуробод МФЙда рўйхатга олинган: XXXX (00000 й.т., паспорти АА 0000 XXXX тумани ИИБ томонидан 0000 йилда берилган, ЖШШИР 000000), бундан кейин матнда “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКAЛАТ БЕРУВЧИ” деб юритилади иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:

  1. Мен, “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКAЛАТ БЕРУВЧИ” “СОТУВЧИ — ЗАКОЛАТ ОЛУВЧИ”га Тошкент шаҳри, XXX тумани, XXX МФЙ, кўчаси, 00-сонли кўп қаватли уйдаги, 00-сонли квартирани 499 400 000,00 (тўрт юз тўқсон тўққиз миллион тўрт юз минг) сўмга баҳолаб, келгусида сотиб олиш юзасидан 345 400 000,00 (уч юз қирқ беш миллион тўрт юз минг) сўм маблағни заколат ҳисобида “СОТУВЧИ — ЗАКАЛАТ ОЛУВЧИ”га бердим, мен “СОТУВЧИ — ЗАКАЛАТ ОЛУВЧИ” эса ушбу суммани “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ”дан олдим.

  2. Мен “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ” Тошкент шаҳри, XXX тумани, XXX МФЙ, кўчаси, 00-сонли кўп қаватли уйдаги, 00-сонли квартирани умумий тўланадиган нархидан қолган 154 000 000,00 (бир юз эллик тўрт миллион) сўм пулларни “СОТУВЧИ — ЗАКАЛАТ ОЛУВЧИ”га 2030 йилнинг 30 август кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини оламан.

  3. Мен “СОТУВЧИ — ЗАКАЛАТ ОЛУВЧИ” Тошкент шаҳри, 00-сонли кўп қаватли уйдаги, 00-сонли квартирани умумий тўланадиган нархидан қолган 154 000 000,00 (бир юз эллик тўрт миллион) сўм пулларни тўлиқ олганимдан сўнг квартирани “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ”нинг номига турар-жой олди-сотди шартномаси асосида расмийлаштириб бериш мажбуриятини оламан.

  4. Агар мен, “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ” юқорида кўрсатилган мулкни сотиб олиш тўғрисидаги келишув шартларини бажаришдан, ёки турар-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан бош тортсам, “СОТУВЧИ — ЗАКАЛАТ ОЛУВЧИ”га берган заколат 345 400 000,00 (уч юз қирқ беш миллион тўрт юз минг) сўмни унинг ихтиёрида қолдираман.

  5. Агар мен, “СОТУВЧИ — ЗАКАЛАТ ОЛУВЧИ”, юқорида кўрсатилган мулкни сотиш ҳақидаги келишув шартларини бажаришдан, ёки мулкни сотишдан, турар-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан бош тортсам, “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ” берган 345 400 000,00 (уч юз қирқ беш миллион тўрт юз минг) сўм пулларни “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ”га икки баробар қилиб қайтариб бераман.

  6. Ушбу шартномани Биз тарафлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 311-312 моддаларига асосланиб туздик, шунингдек Фуқаролик кодексининг 110, 311-312, 354 моддаларининг мазмуни, тушунтирилди ва тушунарли.

  7. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-24-моддаларига асосан “Сотувчи” — ИСМАТОВ МИРТОЖИ СУННАТОВИЧнинг эри (хотини) ИСМАТОВА ИНОБАТ ПАЗЛИЕВНАдан турар жойни сотишга ёзма розилиги нотариус томонидан олинди. (Далолатнома ёзувидан кўчирма Тошкент вилояти «««« тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 0000 йил 1-сон билан қайд этилган).

  8. Ушбу келишувга қадар мазкур турар жойга Тошкент шаҳар Учтепа тумани 0-сон ДНИ нотариуси XXX томонидан 19.06.2019 йили р № 000 реестр рақами билан расмийлаштирилган Олди-сотди шартномасига асосан № 000 - сон билан қўйилган тақиқдан ташқари бошқа тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида текширилди ва 31.12.2025 йилдаги № 000 - сонли маълумотнома олинди.

Турар жой мулкий низода ва бошқа битимларнинг предмети эга эмаслиги ҳақида “Сотувчи” кафолат беради, мен – “Сотувчи” юридик оқибатлар келиб чиққан ҳолатда қонун белгиланган тартибда моддий жавобгарликни ва ҳамма харажатларини қоплашни ўз зиммамга оламан.

  1. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш тарафларнинг қўшимча келишуви асосида амалга оширилади. Шартнома бир томонлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан тақдирда, улар суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига асосан ҳал қилинади.

  2. Ушбу шартномани расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни “СОТИБ ОЛУВЧИ — ЗАКАЛАТ БЕРУВЧИ” тўлайди.

  3. Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-124-моддалари мазмуни бизга тушунтирилди. Ушбу шартнома юқоридаги моддалар талабларига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас, чунки ушбу битимни тузиш чоғида томонлар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлиб, ўз хатти-ҳаракатимиз аҳамиятини тўлиқ тушуниб етганмиз, бизни ҳеч ким алдамаган, ушбу битимни тузиб имзолайсиз деб зўрламаган, қўрқитмаган, тарафларнинг ҳеч бирида ёмон ният бўлмаган ва ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар бўлмаган.

  4. Биз, тарафлар, нотариус иштирокида шуни тасдиқлаймизки, муомалага лаёқатлилигимиз чекланмаган, бировнинг васийлиги, қарамоғи, патронажлиги остида эмасмиз, токсинли, гиёҳвандлик, спиртли ичимлик таъсири остида мастлик ҳолатда эмасмиз, саломатлик ҳолати бўйича мустақил равишда ўз ҳуқуқларимизни амалга ошира оламиз ва ҳимоя қила оламиз ҳамда ўз мажбуриятларимизни бажара оламиз, биз томонимиздан имзоланаётган шартноманинг моҳиятини англаш ва тушуниб етишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган касалликларга чалинмаганмиз. Шунингдек, бизда мазкур шартномани тузишга мажбурловчи шарт-шароитлар, вазиятлар мавжуд эмаслигини тасдиқлаймиз.

  5. Тарафлар ўзлари томонидан тақдим қилинаётган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида жавобгар бўладилар ва сохта ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.

  6. Шартноманинг мазмун-моҳияти бизга тушунарли ва манфаатларимизга тўлиқ мувофиқдир.

  7. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлиб 2 (икки) нусхада, тузилди ва имзоланди, ва бир нусхадан тарафларга берилади.

  8. Ушбу шартномани расмийлаштириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун тарафлар масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.

Шартноманинг матни бизнинг асл мақсадларимизга мувофиқ тузилган, унинг мазмуни ва моҳияти бизга нотариус томонидан тушунтирилди ҳамда матнини имзолашдан олдин нотариус ҳузурида шахсан ўқиб чиқдик.

Имзо, ф.и.отасининг исми:

1.______________________________________________________________________

2.______________________________________________________________________

Описание документа "Закалат шартномаси (недвижимость)"

Закалат шартномаси (недвижимость) мажбуриятларни таъминлаш учун кўчмас мулкни гаров сифатида бериш шартларини белгилайди. Ҳужжатда кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар, таъминланаётган талаб, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлик тартиби акс эттирилади.

Ушбу шартнома молиявий рискларни камайтиришга ва кўчмас мулк билан таъминланган мажбуриятларни ҳуқуқий тартибда расмийлаштиришга хизмат қилади.

warning-standard-line