Что получает пользователь:
- документ, проверенный практикующим юристом;
- учёт типичных рисков и нюансов;
- понятную структуру документа, чтобы можно было заполнить без ошибок;
- уверенность, что шаблон подходит под реальные кейсы.
Выберите нужную категорию и скачайте шаблон в формате .doc или .pdf, чтобы заполнить под свою ситуацию.
Нотурар жойни бошқариш учун ишончнома
28.12.2025г.И Ш О Н Ч Н О М А
Ўзбекистон Республикаси. Тошкент шаҳри.
Икки минг ўн тўққизинчи йил тўртинчи май.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 7-сонли давлат нотариал идораси нотариус Ф.И.Ш.
Мен, Австрия фуқароси Ал-Хаире Саад (AL-HAIRE SAAD), xx.xx.xxxx йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Арутюнов кўчаси, 29-уй манзилида рўйхатдан ўтган (Австрия АВИВР ВР.НЕУШТАДТ шаҳри томонидан 28.06.2016 йилда берилган xxxxxxx серияли паспорт, xxxxxxx), мазкур ишончнома билан Ф.И.Ш. ни, xx.xx.xx йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Тузбозор маҳалласи манзилида доимий рўйхатда турувчи (Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ИИБ томонидан 17.12.2014 йилда берилган xxx.xxx.xxx серияли паспорт, xxx.xxx.xxx),менга тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, М. Юсуф кўчаси, 48-уй, 1-хонадон манзилида жойлашган (кад. № 10:09:07:02:01:0143) нотурар жой биносини (ОФИС) бошқаришга, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан рухсат этилган нотурар жой биносини бошқариш бўйича барча битимларни тузишга: ижара шартномаларини, ссуда шартномасини менинг номимдан тузиш ва имзолаш, барча коммунал хизматлар, телефон сўзлашувлари учун тўловларни амалга ошириш, менинг номимдан турли хил аризалар бериш, маълумотномалар ва барча зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатлари, дубликатларни топшириш ва олиш, юқорида кўрсатилган нотурар жой биносини ижарага бериш учун пул маблағларини олиш, нотурар жой биносига эркин кириш, техник ҳолатини кузатиш,
тегишли органларда, шу жумладан Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бўлимлари, Нотариал контора, Коммунал хизматлар, Солиқ инспекцияси, ТИЧКШ, маҳалла қўмитаси, БошАПУ, Давлат мулки қўмитаси, АТС, Паспорт столи, МИБ, Ҳокимият, Архив, органларида менинг вакилим бўлиш, менинг ўрнимга имзо қўйиш, агар зарурат туғилса, шартномаларни бекор қилиш, шунингдек мазкур топшириқ билан боғлиқ барча ҳаракатлар ва расмиятчиликларни бажариш ҳуқуқини бераман.
Ишончнома 3 (уч) йил муддатга сотиш ҳуқуқисиз ва ваколатларни учинчи шахсларга қайта ишониб топшириш ҳуқуқисиз берилди.
Ишончнома матни нотариус томонидан баланд овозда ўқиб эшиттирилди, ишончноманинг мазмуни ва аҳамияти менинг хоҳишимга мос келади. Ишончнома матни томонларнинг илтимосига биноан рус тилида тузилди.
Ишончноманинг аҳамияти, мазмуни, шунингдек ЎзР ФКнинг 141- ва 142-моддаларининг мазмуни нотариус томонидан менга тушунтирилди. Ишончнома нотариус иштирокида мен томонимдан ўқилди, мазмуни менинг талабларимга мос келади ва менинг ҳақиқий иродамни акс эттиради.
Имзо:
Икки минг ўн тўққизинчи йил тўртинчи май, мазкур ишончнома мен, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 7-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Ф.И.Ш. томонидан тасдиқланди.
Ишончнома Ал-Хаире Саад (AL-HAIRE SAAD) томонидан менинг иштирокимда имзоланди.
Шахсан суҳбат чоғида унинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади. Ушбу ҳужжат имзоланган пайтда нотариал конторда унинг муомалага лаёқатсизлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмас эди. Ҳужжатни имзолаган шахснинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-24-моддаларининг мазмуни ва аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилди.
Реестрда № xxxx.xxxx.xxxx-сон билан рўйхатга олинган
Ундирилган давлат божи 20273 (йигирма минг икки юз етмиш уч) сўм + расмий бланк учун 1013,65 (бир минг ўн уч сўм олтмиш беш тийин) сўм, қўшимча юридик тусдаги ҳаракатлар учун тўланган: лойиҳа учун 20273 (йигирма минг икки юз етмиш уч) сўм, тушунтиришлар учун 10136,50 (ўн минг бир юз ўттиз олти сўм 50 тийин) сўм.
НОТАРИУС Ф.И.Ш.
Паспорт бўйича шахси ва имзосининг ҳақиқийлиги текширилди: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан 21.05.2014 йилда берилган АА 5474376-сонли паспорт, СТИР 485961371
АРИЗА
ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРГА
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-4 мавзеси, 32-уй, 16-хонадон манзилида доимий рўйхатда турувчи Ф.И.Ш.
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри.
Икки минг ўн саккизинчи йил биринчи ноябрь.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 7-сонли давлат нотариал контораси. Нотариус К.М. Камбаров
Мен, Ф.И.Ш. 01.03.1944 йилда туғилган, ушбу ариза билан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига асосан, қонуний никоҳда турмаслигимни ва менга тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-4 мавзеси, 32-уй, 16-хонадон манзилида жойлашган квартирани тасарруф этишга (ижарага бериш, текин фойдаланишга бериш) даъво қилувчи эрим йўқлигини тасдиқловчи мазкур тилхатни бераман.
Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 67-моддасига асосан, нотариус имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш орқали ҳужжатда баён этилган фактларни тасдиқламайди, балки фақат имзо муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.
Ариза берувчининг илтимосига биноан ариза рус тилида тузилди.
Имзо:
Ариза билан танишдим (танишган)
Имзо:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри.
Икки минг ўн саккизинчи йил биринчи ноябрь.
Мен, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 7-сонли давлат нотариал контораси нотариуси Камбаров Камолдин Мамашарипович, Ф.И.Ш.нинг менинг иштирокимда қўйилган имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.
Ҳужжатни имзолаган шахснинг шахси аниқланди, унинг (унинг) муомала лаёқати ва қариндошлик факти текширилди.
Шахсан суҳбат чоғида унинг (унинг) муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, ушбу нотариал конторада ушбу ҳужжат имзоланган пайтда унинг (унинг) муомалага лаёқатсизлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмас эди.
Реестрда №________ сон билан рўйхатга олинган.
Ундирилган давлат божи 10136,50 (ўн минг бир юз ўттиз олти сўм 50 тийин) сўм + қўшимча юридик тусдаги ҳаракатлар учун тўланган: лойиҳа учун 10136,50 (ўн минг бир юз ўттиз олти сўм 50 тийин) сўм, тушунтиришлар учун 10136,50 (ўн минг бир юз ўттиз олти сўм 50 тийин) сўм.
Нотариус Ф.И.Ш.
Описание документа "Нотурар жойни бошқариш учун ишончнома"
Нотурар жойни бошқариш учун ишончнома мулкдорнинг ваколига нотурар объектни бошқариш, ижарага бериш, хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар тузиш ва кундалик масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқини бериш учун тузилади. Ҳужжатда ваколатлар ҳажми, амал қилиш муддати ва вакилнинг ҳуқуқий ҳаракатлари аниқ белгиланади.
Бу ишончнома офис, омбор, дўкон каби нотурар жойлар бўйича мулкдор номидан иш юритишда қонуний асос яратади ва “нотўрар жой бошқаруви”, “ижара”, “ваколат” каби калит сўзлар билан излашда ҳам фойдалидир.