Ру

Автор документа

Автор

Аббасова Мадина

Юрист HayotDocs
Проверено

Данный шаблон разработан и проверен Мадиной. Документ полностью соответствует законодательству Республики Узбекистан и подготовлен с учётом реальной юридической практики.

@madinayurist

Что получает пользователь:

  • документ, проверенный практикующим юристом;
  • учёт типичных рисков и нюансов;
  • понятную структуру документа, чтобы можно было заполнить без ошибок;
  • уверенность, что шаблон подходит под реальные кейсы.

Выберите нужную категорию и скачайте шаблон в формате .doc или .pdf, чтобы заполнить под свою ситуацию.

Автотранспорт воситасини сотиш учун ишончнома

28.12.2025г.
Узбекский (Ўз)
Автомобиль и транспорт
Другое
Другое

И Ш О Н Ч Н О М А

Мен, Ф.И.Ш., 0000 йилда туғилган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ўқитувчи кўчаси, 1-уй, 1-хонадонда доимий рўйхатда турувчи (паспорти 0000 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан берилган, ЖШШИР хх), ушбу ишончнома билан хотиним Ф.И.Шни (00000 йилда туғилган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ўқитувчи кўчаси, 1-уй, 1-хонадонда доимий рўйхатда турувчи, паспорти АА 0000000, 00000 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан берилган, ЖШШИР 00000000000000) қуйидагиларга вакил қиламан:

Менга тегишли бўлган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (МРЭО) томонидан 0000 йилда берилган AAC серияли 0000000-рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома асосида ўзимга тегишли бўлган ОПЕЛЬ маркали, 1986 йилда ишлаб чиқарилган, транспорт тури: ЕНГИЛ, двигатель № 000000, кузов № WOL000049G0000000, шасси № РАҚАМСИЗ, ранги ОК (ОҚ), давлат рўйхатидан ўтказиш белгиси 01 А 777 АA бўлган автомототранспорт воситасини сотиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида рухсат берилган автомототранспорт воситасини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича барча битимларни тузиш: сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, олди-сотди шартномаларини тузиш ва имзолаш, автомототранспорт воситасидаги юқорида кўрсатилган улуш учун пул маблағларини олиш, техник ҳолатини кузатиб бориш, зарурат туғилганда шартномаларни тузиш ва бекор қилиш, тегишли органларда, нотариал идораларда, муассасаларда, корхона ва ташкилотларда менинг вакилим бўлиш, менинг номимдан аризалар бериш ва ўз хоҳишига кўра барча ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек, барча ваколатли органларда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ЙҲХБ (МРЭО) органларида менинг вакилим бўлиш ҳамда ушбу топшириқ билан боғлиқ барча ҳаракатлар ва расмиятчиликларни бажариш ваколатини бераман.

Ишончнома сотиш ҳуқуқи билан ва бошқа шахсга ишониб топшириш (передоверие) ҳуқуқисиз 3 (уч) йил муддатга берилди.

Ишончнома матни нотариус томонидан овоз чиқариб ўқиб берилди, ишончноманинг мазмуни ва аҳамияти менинг хоҳиш-истакларимга мос келади. Томонларнинг илтимосига кўра ишончнома матни ўзбек тилида тузилди.

Ишончноманинг мазмун-моҳияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари мазмуни нотариус томонидан менга тушунтирилди.

Ишончнома нотариус иштирокида мен томонимдан ўқиб чиқилди, унинг мазмуни менинг талабларимга ва хоҳиш-иродамга мос келади.



Имзо:
__________________________________________________________________

Описание документа "Автотранспорт воситасини сотиш учун ишончнома"

Автотранспорт воситасини сотиш учун ишончнома мулкдорнинг вакилга автомобилни сотиш, харидор билан келишув тузиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва зарур имзоларни қўйиш ҳуқуқини бериш мақсадида расмийлаштирилади. Ҳужжатда транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар, ваколатлар доираси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

Ишончнома мулкдорнинг иштирокисиз сотув жараёнини қонуний амалга оширишга ёрдам беради ва “машина сотиш ишончнома”, “авто олди-сотди”, “ваколатли вакил” каби ҳолатларда қўлланилади.

warning-standard-line