Уз

Ҳужжат муаллифи

Автор

Мадина Аббасова

Hayot docs Адвокати
Тасдиқланган

Ушбу шаблон Мадина томонидан ишлаб чиқилган ва синовдан ўтган. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўлиқ мос келади ва амалдаги ҳуқуқий амалиётни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.

@madinayurist

Юридик ҳужжатлар кутубхонаси

  • амалиётчи адвокат томонидан кўриб чиқилган ҳужжат
  • одатдаги хавф ва нуансларни кўриб чиқиш;
  • хатосиз тўлдирилиши учун аниқ ҳужжат тузилиши;
  • шаблоннинг ҳақиқий ҳолатларга мос келишига ишонч.

Керакли тоифани танланг ва шablонни .doc ёки .pdf кўринишида юклаб олинг — ўзингизнинг вазиятингизга мослаб тўлдиринг.

Турар жойни сотиш учун ишончнома

28.12.2025 й.
Ўзбек (Ўз)
Жильё и недвижимость
Другое
Другое

И Ш О Н Ч Н О М А

Мен, Ф.И.Ш., 0000 йилда туғилган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ўқитувчи кўчаси, 1-уй, 1-хонадон манзилида доимий рўйхатда турувчи, (Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан берилган паспорт, ЖШШИР хх), мазкур ишончнома биланўз аёлим Ф.И.Ш, 00000 йилда туғилган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ўқитувчи кўчаси, 1-уй, 1-хонадон манзилида доимий рўйхатда турувчи, (Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан берилган АА 0000000-сонли паспорт, ЖШШИР 00000000000000) нименга тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ХХХХХ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган турар жой уйини бошқариш ва тасарруф этишга, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан рухсат этилган турар жой уйини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича барча битимларни тузишга: сотиш, ижарага бериш, текин фойдаланишга бериш, айирбошлаш, мол-мулкни гаровга қўйиш ва гаровга олиш, тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ижара, ссуда шартномаларини тузиш ва имзолаш, юқорида кўрсатилган турар жой уйини ижарага бериш учун пул маблағларини олиш, менинг турар жой уйимга эркин кириш, техник ҳолатини кузатиш, агар зарурат туғилса, ушбу турар жой уйини сотиш, шартномалар тузиш, агар зарурат туғилса, шартномаларни бекор қилиш, тегишли органлар ва нотариал идораларда, муассасаларда, корхоналарда, ташкилотларда менинг вакилим бўлиш, менинг номимдан аризалар бериш ва ўз ихтиёрига кўра барча ҳаракатларни амалга ошириш,Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бўлимлари, Нотариал идоралар, Коммунал хизматлар, Солиқ инспекцияси, ТИЧКШ, маҳалла қўмитаси, БошАПУ, Давлат мулки қўмитаси, АТС, Паспорт столи, тегишли ҳокимиятлар, Архив, шу жумладан барча ваколатли органларда менинг вакилим бўлиш ҳуқуқини бераман, барча коммунал хизматлар, телефон сўзлашувлари учун тўловларни амалга ошириш, менинг номимдан турли хил аризалар, шу жумладан чиқиш ва учинчи шахсларни вақтинчалик ва/ёки доимий рўйхатга олиш тўғрисида аризалар бериш, маълумотномалар ва барча зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатлари, дубликатларни олиш, шунингдек мазкур топшириқ билан боғлиқ барча ҳаракатлар ва расмиятчиликларни бажариш ҳуқуқини бераман.

Ишончнома 3 (уч) йил муддатга сотиш ҳуқуқи билан ва қайта ишониб топшириш ҳуқуқисиз берилди.

Ишончнома матни нотариус томонидан баланд овозда ўқиб эшиттирилди, ишончноманинг мазмуни ва аҳамияти менинг хоҳишимга мос келади. Ишончнома матни томонларнинг илтимосига биноан рус тилида тузилди.

Ишончноманинг аҳамияти, мазмуни, шунингдек ЎзР ФКнинг 141- ва 142-моддаларининг мазмуни нотариус томонидан менга тушунтирилди. Ишончнома нотариус иштирокида мен томонимдан ўқилди, мазмуни менинг талабларимга мос келади ва менинг ҳақиқий иродамни акс эттиради.

Имзо:__________________________________________________________________

"Турар жойни сотиш учун ишончнома" ҳужжати ҳақида маълумот

Турар жойни сотиш учун ишончнома мулкдорнинг ваколатли шахсга турар жойни сотиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш учун расмийлаштирилади. Ҳужжатда ишонч билдирувчи ва ишончли вакил маълумотлари, ваколатлар доираси, битим тузиш ва ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи каби шартлар кўрсатилади.

Ушбу ишончнома мулкдор ўзи шахсан қатнашолмаган ҳолатларда сотув жараёнини қонуний тарзда амалга оширишга хизмат қилади ва “уй сотиш ишончнома”, “кўчмас мулкни сотиш”, “ваколат бериш” каби ҳолатларда қўлланилади.

warning-standard-line