O'z

Hujjat muallifi

Автор

Abbasova Madina

HayotDocs Advokati
Tasdiqlangan

Ushbu shablon Madina tomonidan ishlab chiqilgan va tasdiqlangan. Hujjat O'zbekiston Respublikasi qonunchiligiga to'liq mos keladi va haqiqiy yuridik amaliyotni hisobga olgan holda tayyorlanadi.

@madinayurist

Yuridik hujjatlar kutubxonasi

  • amaliyotchi advokat tomonidan ko'rib chiqilgan hujjat
  • odatdagi xavf va nuanslarni ko'rib chiqish;
  • xatosiz to'ldirilishi uchun aniq hujjat tuzilishi;
  • shablonning haqiqiy holatlarga mos kelishiga ishonch.

Kerakli toifani tanlang va .doc yoki .pdf shaklida shablonni yuklab oling — o‘zingizning vaziyatingizga moslab to‘ldiring.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси

28.12.2025 y.
O‘zbеk (Ўз)
Жильё и недвижимость
Сдать в аренду / Снять
Договор

ТУРАР ЖОЙНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ШАРТНОМАСИ

Биз, қуйида имзо чекувчилар, бир томондан, кейинги ўринларда «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» деб аталувчи ХХХХ ва иккинчи томондан, кейинги ўринларда «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» деб аталувчи ХХХХХ, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:

  1. «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 1-уй, 1-хонадон манзилида жойлашган турар жойни (квартирани) ижарага (вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга) беради, «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» эса уни қабул қилиб олади.

  2. Ижарага берилаётган квартиранинг умумий майдони 41,43 (қирқ бир бутун ўттиз тўрт юздан) кв. метр бўлиб, шу жумладан яшаш майдони 28,82 (йигирма саккиз бутун саксон икки юздан) кв. метр, иккита яшаш хонаси, шу жумладан йўлак, ошхона, ювиниш хонаси, веранда, санузел ва шкафдан иборат бўлиб, Тошкент шаҳри М. Улуғбек тумани турар жой бинолари ва иншоотлари хизмати ҳамда кадастр китобида ХХХ йилдаги 1-сонли реестр китобида 1-саҳифада рўйхатга олинган.

Квартира маиший буюмларсиз (маиший буюмлар билан) ижарага берилади, бу «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» ва «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» томонидан имзоланадиган топшириш далолатномасига мувофиқ амалга оширилади (1-илова, унда топшириш пайтидаги хоналарнинг ҳолати акс эттирилади). Топшириш далолатномаси мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

  1. Ижарага берилаётган квартира «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»га Тошкент шаҳри ХХХ тумани нотариал контораси ХХХ нотариуси томонидан 01.01.2011 йилда 1-сон реестр билан тасдиқланган олди-сотди шартномаси асосида тегишлидир.

  2. Квартиранинг инвентаризация баҳоси 2 943 524 (икки миллион тўқсон уч минг беш юз йигирма тўрт) сўм ни ташкил этади.

  3. Ижарага берилаётган квартира фойдаланиладиган турар жойларга қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳолатда бўлиб, бўш ва доимий яшаш учун яроқлидир.

  4. Мазкур шартнома 01.01.2026 йилдан 01.01.2027 йилгача бир йил муддатга тузилган ва «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» томонидан Ўзбекистон Республикасидаги паспорт тизими тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилинган тақдирда имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

«ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» мазкур Низом талабларини бузган тақдирда, «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

  1. Томонларнинг келишувига кўра ижара тўлови ойига 450 000 (тўрт юз эллик минг) сўм ни ташкил этади, бу тўлов ҳар ойда, ўтган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тўланади. Кўрсатилган суммаларнинг олинганлиги ёзма равишда (пул маблағларини қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш орқали) қайд этилади. Мулк эгаси «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»дан ушбу шартномада назарда тутилмаган бошқа тўловларни талаб қилишга ҳақли эмас.

Квартира ижара ҳақи миқдори томонларнинг келишуви асосида, лекин йилига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар ва кўп квартирали уйдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

  • иссиқлик энергияси ва коммунал хизматлар учун тўловларни қонунчиликда тасдиқланган тарифларга мувофиқ «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» тўлайди.

  • табиий газ, совуқ сув, электр энергияси, чиқиндиларни олиб чиқиш ва иссиқ сув учун тўловларни қонунчиликда тасдиқланган тарифларга мувофиқ «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» тўлайди.

  1. Бир йиллик ижара тўловининг умумий суммаси 5 400 000 (беш миллион тўрт юз минг) сўм ни ташкил этади.

  2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддасига мувофиқ, «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» билан биргаликда квартирада қуйидаги шахслар доимий яшайдилар:

А) хотини – ХХХ, 23.05.1983 йилда туғилган,

Б) ўғли – ХХХ, 19.03.2008 йилда туғилган,

В) ўғли – ХХХ, 19.03.2008 йилда туғилган,

Г) қизи – ХХХ, 31.03.2005 йилда туғилган.

Кўрсатилган фуқаролар мазкур квартирадан фойдаланиш бўйича «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» билан тенг ҳуқуқларга эга. «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» ва оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар қонун билан белгиланади. «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» билан доимий яшовчи фуқароларнинг ушбу ижара шартномаси шартларини бузган ҳолатлардаги ҳаракатлари учун «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» олдида жавобгарликни «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» зиммасига олади.

  1. Ижарага олувчининг янги оила аъзоларини ёки вақтинча яшовчиларни квартира ижара шартномасига киритиш нотариал тартибда тасдиқланган қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади.

  2. Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган квартирага мулк ҳуқуқининг ўтиши шартноманинг ўзгартирилишига ёки бекор қилинишига олиб келмайди. Бунда янги мулкдор аввал тузилган ижара шартномаси шартлари асосида «Ижарага берувчи»га айланади.

  3. «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    • ижарага берилган квартира ёки квартира қисмининг мақсадли фойдаланилишини ижарага олувчи билан олдиндан келишган ҳолда текшириш.

    • «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»дан квартирадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни талаб қилиш.

    • «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»дан мазкур шартномада белгиланган ижара ҳақини ўз вақтида тўлашни талаб қилиш.

    • агар квартиранинг ушбу шартнома шартларига номувофиқ фойдаланилганлиги аниқланса, шартномани бекор қилишни ва зарарларни қоплашни талаб қилиш.

    • бир кишига тўғри келадиган турар жой майдони нормаси тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаган тақдирда, вақтинча яшовчиларнинг яшашини тақиқлаш.

    • агар квартира «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» ёки у жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда фойдаланилса ёки қўшниларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини мунтазам равишда бузса, «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»ни бузилишни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши мумкин.

  4. «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    • квартира ижарага олувчиси, шунингдек унинг оила аъзолари, вояга етмаган фарзандларини киритиш ҳолатларидан ташқари, бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони нормаси тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда, бошқа фуқароларни оила аъзоси сифатида ижара шартномасига киритишни талаб қилиш. Бундай фуқароларни ижара шартномасига киритиш тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгиланади.

    • ижарага олувчи ва у билан доимий яшовчи фуқаролар умумий келишувга кўра ва «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»ни олдиндан огоҳлантирган ҳолда квартирада вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) текин яшашга рухсат беришга ҳақли.

    • «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»нинг ёзма розилиги билан, бир кишига тўғри келадиган турар жой майдони нормаси тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда, квартиранииккиламчи ижарага бериш.

    • ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган тақдирда ва унинг муддати тугаганидан сўнг, бошқа шахслардан афзалроқ шартларда ушбу квартирани янги муддатга ижарага бериш шартномасини тузишни талаб қилиш.

    • исталган вақтда мазкур шартномани бекор қилиш, бу ҳақда «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ»ни уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда.

  5. «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» мажбур:

    • квартирадан лозим даражада фойдаланишни, ижарага берилаётган квартира жойлашган (кўп квартирали уйда) квартира қисмидан (кўп квартирали уйда) лозим даражада фойдаланишни амалга ошириш, «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»га ҳақ эвазига зарур коммунал хизматларни тақдим этиш ёки тақдим этилишини таъминлаш, кўп квартирали уйнинг умумий мулкини ва турар жойда жойлашган коммунал хизматларни кўрсатиш учун мўлжалланган қурилмаларни таъмирлашни таъминлаш;

    • «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» шартнома тузиш пайтида аниқланган ёки аниқланмаган, ижарага берилаётган квартиранинг муҳандислик жиҳозлари ва конструкцияларидаги барча нуқсонлар, носозликлар учун жавоб беради;

    • шартнома муддати тугашига уч ойдан кечиктирмай, «ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» ўз танловига кўра қуйидаги вариантлардан бирини «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»га таклиф қили

"Турар жойни ижарага бериш шартномаси" hujjati haqida ma’lumot

Турар жойни ижарага бериш шартномаси турар жойни маълум муддатга ижарачига фойдаланиш учун топшириш ва ижара тўлови шартларини ҳуқуқий жиҳатдан белгилайди. Ҳужжатда ижара муддати, тўлов тартиби, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек уйдан фойдаланиш қоидалари мустаҳкамланади.

Ушбу шартнома турар жой ижарасида келишмовчиликларни камайтиришга, коммунал тўловлар, сақлаш-асраш ва мулкни қайтариш билан боғлиқ масалаларни аниқ белгилашга хизмат қилади.

warning-standard-line