O'z

Hujjat muallifi

Автор

Abbasova Madina

HayotDocs Advokati
Tasdiqlangan

Ushbu shablon Madina tomonidan ishlab chiqilgan va tasdiqlangan. Hujjat O'zbekiston Respublikasi qonunchiligiga to'liq mos keladi va haqiqiy yuridik amaliyotni hisobga olgan holda tayyorlanadi.

@madinayurist

Yuridik hujjatlar kutubxonasi

  • amaliyotchi advokat tomonidan ko'rib chiqilgan hujjat
  • odatdagi xavf va nuanslarni ko'rib chiqish;
  • xatosiz to'ldirilishi uchun aniq hujjat tuzilishi;
  • shablonning haqiqiy holatlarga mos kelishiga ishonch.

Kerakli toifani tanlang va .doc yoki .pdf shaklida shablonni yuklab oling — o‘zingizning vaziyatingizga moslab to‘ldiring.

Ипотека шартномаси

28.12.2025 y.
O‘zbеk (Ўз)
Жильё и недвижимость
Дать / Взять в долг
Договор

И П О Т Е К А Ш А Р Т Н О М А С И

I.Биз, қуйида имзо чекувчилар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 0000 йили 1-сон билан рўйхатга олинган Уставга ва 0000 йили «Банк операцияларини амалга ошириш учун» берилган 1-рақамли лицензияга асосан фаолият олиб борувчи, 1-уйда жойлашган «ASALBANK» акциядорлик тижорат банки (СТИР 000000000) бошқаруви раиси А.Асалбоев томонидан 26.12.2024 йили берилган 1-сонли ишончномага ва «ASALBANK» АТБ Бошқаруви томонидан 21.04.2025 йили 1-сон билан берилган ишончномага асосан – «ASALBANK» АТБ номидан ҳаракат қилувчи, «ASALBANK» АТБ кредит менежери, 1 уйда рўйхатга олинган: XXXXX бундан буён матнда “ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ” деб юритилади биринчи томондан, ва

Тошкент шаҳар, 1-уйда жойлашган, Тошкент шаҳар ХХХ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 26.12.2024 йилда 1-сон билан давлат рўйхатдан ўтган “AAAGROUP” МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ (СТИР 00000000), ушбу жамият номидан, 01.05.2025 йил № 01 сонли қарори ва 01.05.2025 йил № 01/2 сонли буйруққа асосан ҳаракат қилувчи, 1-уй, 1-хонадонда рўйхатга олинган – жамиятнинг директори, – Сумбатов Турк Тароватович, бундан буён матнда “ҚАРЗДОР” деб юритилади иккинчи томондан, ва

Тошкент шаҳар ХХХ тумани 1-уй, 1-хонадонда рўйхатга олинган Башараев Афтилло, бундан буён матнда “ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ” деб юритилади учинчи томондан, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик.

  1. “ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ” 31.12.2025 йили тузилган № 1-сонли “Кредит” (Қарз) шартномасига асосан “ҚАРЗДОР”га “Фаолиятни ривожлантириш учун (бизнес старт)” 36 (ўттиз олти) ой яъни (31.12.2028 йил) муддатга 300 000 000 (уч юз миллион) сўм миқдорида 26 (йигирма олти) фоиз йиллик устама фоиз билан кредит беради.

  2. «ҚАРЗДОР» томонидан кредит шартномаси мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминланишини кафолатлаш мақсадида «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»га: “ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ” ўзига тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, 3-сонли уй (Дала ҳовли (дача)ни (бундан кейин матнда “Ипотека нарсаси” дейилади) ипотекага қўяди.

2.1. ”Ипотека нарсаси” “ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ”га Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳокими томонидан 01.01.2019 йили 1 сон билан берилган “Қарор”га асосан тегишли бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қибрай тумани филиали томонидан 17.05.2024 йили № А1 сон билан рўйхатдан ўтказилган. (Кадастр рақами № 11:00:00:00:00:0000).

2.2. Ипотека нарсаси 600 кв.м ер майдонида жойлашган бўлиб, умумий майдони 33,33, шу жумладан яшаш майдони 22,22 кв.метр бўлган 2 (икки)та яшаш хонасидан иборат бўлиб, инвентар қиймати – 20 000 000,00 (йигирма миллион) сўм. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қибрай тумани филиали томонидан 31.12.2025 йили № 1-сонли маълумотномада ўз тасдиғини топган.

  1. Юқорида кўрсатилган ипотека нарсаси «ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ» ихтиёрида қолдирилади ва тарафларнинг 31.12.2025 йилги биргаликда тузган баҳолаш далолатномасига асосан “Ипотека нарсаси” 375 000 000,00 (уч юз етмиш беш миллион) сўмга баҳоланган. Бу баҳолаш далолатномаси шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 272-моддасига асосан “Бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчининг қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади”.

  1. Ипотека нарсаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди. Агар шартнома ёки қонунларда бошқа муддат белгиланмаган бўлса «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ» асосий мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтдан ундирувни гаровга қўйилган нарсаларга қаратиш ҳуқуқига эга.

  2. «Қарздор ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ» ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармагунга қадар «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ» ипотекага қўйилган мулкнинг ҳаммасига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади. «Қарздор ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ» ипотека билан таъминланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»нинг талаби гаровга қўйилган мулк қийматидан қондирилади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратади.

6. «ИПОТЕКА ОЛУВЧИ»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

6.1. ипотека нарсасини сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда текшириш;

6.2. ипотека нарсасини сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда талаб қилиш;

в) «Қарздор ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ»нинг хўжалик молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолларда «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»нинг назоратидан бўйин товлаганда, ҳисобот маълумотларининг ҳақиқатга тўғри келмаслиги фактлари аниқланганда бериладиган кредитларни тўхтатиш ва муқаддам берилган кредитларни «Қарздор»нинг шахсий ҳисоб маблағларидан муддатидан олдин ундиришга ҳақлидир.

Ипотека билан таъминланган мажбурият «Қарздор» томонидан тўлиқ бажарилганида “ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ” «Ипотекага қўювчи қарздор»ларнинг талабларига биноан ипотека шартномасини рўйхатдан ўтказган идоранинг рўйхат китобига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши шарт. «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ» мазкур талабни бажармаган ҳолларда «ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ»лар ундан ўзларига етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплашини талаб қилишга ҳақлидирлар.

7. «ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ва ҚАРЗДОР»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

7.1. Ипотека нарсасини сақланиши учун ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда зарур чораларни кўриш, мулкнинг қийматини пасайишига, шикастланишига ёки нобуд бўлишига йўл қўймаслик, Ипотека нарсасини ўз ҳисобидан капитал ва бошқа таъмирлаш ишларини олиб бориш;

7.2.«ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»нинг ёзма рухсати бўлганда Ипотека нарсасини такрорий гаровга қўйиш;

7.3. Ипотека билан таъминланган қарзнинг тегишли қисмини бир вақтда тўлаш шарти билан «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»нинг розилиги билан Ипотека нарсасини сотиш ёки «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»нинг ёзма розилиги билан бузилган, шикастланган, нобуд бўлган Ипотека нарсасини унга тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштириш;

7.4. «Қарздор» томонидан асосий мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда ундирувни гаровга қўйилган нарсаларга қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни бажариш;

7.5. қонунларда кўрсатилган ҳолларда Ипотека билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариш;

7.6. «ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ»нинг розилиги билан гаровга қўйилган мулкни бошқа нарсага алмаштириш;

7.8. Ипотека билан таъминланган мажбуриятларни бажариш ёки унинг муддати ўтган қисмини бажариш йўли билан ундирувга қаратилган Ипотека нарсаси сотилгунга қадар ҳар қандай вақтда Ипотека нарсасига ундирув қаратишни тўхтатишлари мумкин;

7.9. Қарздор-ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ” томонидан келгусида ипотека объекти (нарсаси)да амалга оширилган барча таъмирлаш жиҳозлаш (зарар етказилган даражада)га нисбатан “гаровга олувчи”нинг гаров ҳуқуқи татбиқ этилади ва ушбу шартнома қоидаларига мувофиқ ундирувга қаратилади. Бунда гаров нарсасининг дастлабки аукцион баҳоси мазкур шартнома қоидаларида қайд этилган тартибда белгилашади. Ундирувни ипотекадаги мол-мулкка қаратиш учун асослар вужудга келганда “ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ”нинг талабларини қаноатлантириш ипотека мулкининг йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан асосий мажбуриятларни ижро қилиш муддати даврида “ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ” фойдасига суғурта қилдириш ва

"Ипотека шартномаси" hujjati haqida ma’lumot

Ипотека шартномаси кўчмас мулкни ипотекага қўйиш орқали қарз ёки кредит мажбуриятини таъминлаш шартларини белгилайди. Ҳужжатда ипотека предмети, кредит/қарз шартлари, тўлов тартиби ва томонларнинг ҳуқуқлари кўрсатилади.

Шартнома ипотека муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириб, мажбурият бажарилмаган ҳолларда кўчмас мулк ҳисобидан талабларни қондириш имкониятини белгилайди.

warning-standard-line