O'z

Hujjat muallifi

Автор

Abbasova Madina

HayotDocs Advokati
Tasdiqlangan

Ushbu shablon Madina tomonidan ishlab chiqilgan va tasdiqlangan. Hujjat O'zbekiston Respublikasi qonunchiligiga to'liq mos keladi va haqiqiy yuridik amaliyotni hisobga olgan holda tayyorlanadi.

@madinayurist

Yuridik hujjatlar kutubxonasi

  • amaliyotchi advokat tomonidan ko'rib chiqilgan hujjat
  • odatdagi xavf va nuanslarni ko'rib chiqish;
  • xatosiz to'ldirilishi uchun aniq hujjat tuzilishi;
  • shablonning haqiqiy holatlarga mos kelishiga ishonch.

Kerakli toifani tanlang va .doc yoki .pdf shaklida shablonni yuklab oling — o‘zingizning vaziyatingizga moslab to‘ldiring.

Компенсация бериш ва кўчмас мулкни бузиш тартиби тўғрисидаги келишув

28.12.2025 y.
O‘zbеk (Ўз)
Жильё и недвижимость
Другое
Договор

Компенсация бериш ва кўчмас мулкни бузиш тартиби тўғрисидаги келишув

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани.

Икки минг ўн тўққизинчи йил, ўн саккизинчи март.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган 7-сон Давлат нотариал контораси нотариуси Ф.ИШ. томонидан тасдиқланди.

Биз, қуйида имзо чекувчилар:

Бир томондан, “TASHKENT PERFECT” Масъулияти Чегараланган Жамияти (ИНН: 000000), манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 4Г-уй, Уставининг янги таҳрири Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 17.12.2018 йилда 007291-04-сон билан рўйхатга олинган, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома № 00000 13.04.2012 йилда берилган, “TASHKENT PERFECT” МЧЖ директори Ф.И.Ш шахсида, (17.11.1966 йилда туғилган, АА 0024975 серияли паспорт 06.01.2012 йилда Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ томонидан берилган, ИНН 484661588), доимий рўйхатда турган манзили: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 7-мавзе, 45-уй, 40-хонадон, 08.02.2018 йилдаги № 03-сонли таъсисчилар қарори ва 08.02.2018 йилдаги № 5-сонли буйруқ асосида фаолият юритувчи, бундан буён матнда “Инвестор” деб юритилади.

Ва иккинчи томондан, Ф.И.Ш., (10.07.1975 йилда туғилган, АА 1948022 серияли паспорт 24.06.2013 йилда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан берилган, ИНН 00000000), доимий рўйхатда турган манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Катта-Дархон (Садиқова) кўчаси, 11-уй, 2-хонадон, бундан буён матнда “Мулкдор” деб юритилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 206, 354-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги № 911-сонли қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини олиб қўйиш ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги Низомга асосланиб, қуйидаги шартлар асосида компенсация тўлаш ва кўчмас мулкни бузиш тартиби тўғрисида ушбу келишувни (бундан буён матнда – “Келишув”) туздилар:

1. Келишув предмети

1.1. Ф.И.Ш. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Садиқова кўчаси, 11-уй, 2-хонадонда жойлашган турар жой хонадонига мулкдор ҳисобланади.

1.2. Кўрсатилган 2-хонадон умумий фойдали майдони 52,24 (эллик икки бутун қирқ икки юздан) кв.м., турар жой майдони 29,70 (йигирма тўққиз бутун етмиш юздан) кв.м. бўлган 2 (икки) та хонадан, шунингдек, йўлак, ошхона, ювиниш-ҳожатхона ва тамбурдан иборат бўлиб, инвентаризация баҳоси 76 175 617 (етмиш олти миллион бир юз етмиш беш минг олти юз ўн етти) сўмни ташкил этади. Бу ҳолат “НОТАРИУС” идоралараро электрон тизими орқали олинган, 13.03.2020 йилдаги № 0000000-сонли, № 1763885-сонли ариза бўйича Кад № 10:09:01:01:05:5211:0001:002-сонли маълумотнома билан тасдиқланади.

1.3. Кўрсатилган 2-хонадон **“Сотувчи”**га Яккасарой тумани 1-сон ДНК нотариуси Э.Р. Забирова томонидан 17.01.2002 йилда 32-62-сон реестр билан тасдиқланган, Тошкент шаҳар “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонасининг Мирзо Улуғбек тумани филиалида 18.01.2002 йилдаги № 99-10134-сонли реестр китобида рўйхатга олинган Хонадонни ҳадя қилиш шартномаси асосида тегишли.

1.4. Фуқароларнинг уй-жой-маиший шароитларини ва Тошкент шаҳрининг ташқи архитектура қиёфасини яхшилаш мақсадида, Инвестор Мулкдорга Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Садиқова (Катта Дархон) кўчаси, 11-уй манзилида жойлашган эскирган икки қаватли турар жой биноси (бундан буён матнда “эски уй”) ўрнига биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган янги замонавий кўп қаватли кўп квартирали турар жой биносини (бундан буён матнда “янги уй”) қуришни таклиф қилди. Ушбу келишувни таъминлаш мақсадида Инвестор Мулкдорга гаров мол-мулкини тақдим этиш мажбуриятини олади.

1.5. Мулкдор эски уй жойлашган ер участкаси олиб қўйилишига, мазкур ер участкаси Инвесторга янги уй қуриш учун берилишига ва эски уй бузилишига розилик беради.

2. Компенсация бериш тартиби

2.1. Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан Инвестор Мулкдорга қуйидаги турдаги компенсацияларни бериш мажбуриятини олади:

2.1.1. Инвестор олиб қўйилаётган ер участкасида қуришни режалаштирган янги уйнинг 4-қаватидаги, Инвесторнинг дастлабки лойиҳасида 2А ва 2В номи билан белгиланган, умумий майдони 132 (бир юз ўттиз икки) кв.м. бўлган икки хонали хонадонларни Мулкдорга мулк қилиб бериш мажбуриятини олади. Инвестор қурилиш тугаганидан ва янги уй фойдаланишга топширилганидан сўнг, кўрсатилган хонадонга бўлган мулк ҳуқуқини нотариал идорада Мулкдор номига расмийлаштириш мажбуриятини олади. Хонадон Инвестор лойиҳасига мувофиқ режалаштириш билан, таъмирланган ҳолда (шифт – гипсокартон, пластик; пол – ламинат, деворлар – гулқоғоз) Инвестор танловига кўра Ўзбекистон, Хитой, Россияда ишлаб чиқарилган пардозлаш материалларидан фойдаланган ҳолда берилади.

Янги уйнинг тахминий қурилиш муддати – Инвестор учун янги уй қуриш учун ер участкаси ажратилган кундан бошлаб ва Инвестор қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органларидан эски уйни бузишга рухсат олгандан кейин 1,5 йил.

2.1.2. Вақтинчалик турар жойни ижарага олиш харажатларини компенсация қилиш мақсадида, Инвестор янги уй қурилиши даврида ва у фойдаланишга топширилгунга қадар Ижарага берувчига ҳар ойда 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдоридаги пул маблағларини тўлаш мажбуриятини олади. Инвестор вақтинчалик турар жойни ижарага олиш харажатларини Мулкдор эски уйни бузиш тўғрисида ариза берган кундан бошлаб янги уй фойдаланишга топширилгунга қадар Мулкдорга компенсация қилади.

2.2. Мулкдор ушбу келишувни имзолашдан олдин Инвесторга ер участкаси берилганидан сўнг амалга ошириладиган янги уйнинг дастлабки лойиҳаси, компенсация сифатида Мулкдорга бериладиган янги уйдаги хонадоннинг режалаштирилиши билан танишганини тасдиқлайди.

2.3. Мулкдор ушбу келишув орқали унга берилаётган компенсация бузилаётган эски уйдаги унга тегишли бўлган хонадон қийматидан юқори эканлигини тасдиқлайди. Шу муносабат билан, Мулкдор компенсация миқдори бўйича Инвесторга нисбатан ҳеч қандай эътироз ва шикоятлари йўқлигини ва келажакда ҳам бўлмаслигини кафолатлайди.

2.4. Инвестордан компенсация олиш ҳуқуқи фақат Мулкдорга тегишли. Мулкдорнинг хонадонида яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларнинг эътирозларини Мулкдор бузиш тўғрисида ариза беришдан олдин Инвесторнинг иштирокисиз мустақил ҳал қилади.

3. Кўчмас мулкни бузиш тартиби

3.1. Ушбу шартнома доирасида бузилиши лозим бўлган кўчмас мулк сифатида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дархон (Садиқова) кўчаси, 11-уй манзилида жойлашган эскирган икки қаватли кўп квартирали турар жой биноси (бундан буён матнда – “эски уй”) тушунилади.

3.2. Мулкдор ушбу келишув имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календарь куни ичида бузилиши лозим бўлган эски уйдаги турар жой хонадонини бўшатиш, барча шахсий буюмларини олиб чиқиш ва Инвестор манзилига бузиш тўғрисида ариза бериш мажбуриятини олади. Мулкдор шунингдек, кўрсатилган муддатда хонадонда яшовчи барча шахсларнинг чиқарилишини таъминлаш мажбуриятини олади. Мулкдор Инвестор манзилига бузиш тўғрисида ариза беришдан олдин ўз хонадонида яшовчи шахслар билан бўлиши мумкин бўлган барча келишмовчиликларни тартибга солганини ва уларнинг хонадондан чиқарилишини таъминлаганини кафолатлайди.

3.3. Эски

"Компенсация бериш ва кўчмас мулкни бузиш тартиби тўғрисидаги келишув" hujjati haqida ma’lumot

Ушбу келишув компенсация тўлаш ҳамда кўчмас мулкни бузиш (демонтаж) жараёнини келишилган қоидалар асосида тартибга солиш учун тузилади. Ҳужжатда компенсация миқдори ва тўлов тартиби, бузиш муддати, томонларнинг мажбуриятлари ва баҳслар юзага келганда ҳал этиш тартиби каби шартлар белгиланади.

Келишув амалда “кўчириш/бузиш”, “компенсация”, “кўчмас мулк”, “бузиш тартиби” каби вазиятларда томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни камайтиришга ва келишилган шартларни ёзма равишда мустаҳкамлашга хизмат қилади.

warning-standard-line